Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида навбатдаги профессионал бокс оқшоми ниҳоясига етди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Унда ўзбекистонлик боксчи Ҳусниддин Пўлатов яримўрта вазн тоифасида рингга чиқди. Ушбу жангда у индонезиялик Сохлан Корал рақиблик қилди. 12 раундга мўлжалланган баҳсда ҳамюртимиз 6-раундда рақибини нокаутга учратди ва WBA Asia камарини қўлга киритди.

Пўлатов профессионал рингда бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 14-жангини ўтказди. Ҳусниддин жангларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (5 та нокаут). 3 маротаба эса мағлубиятга учраган (3 та нокаут). Индонезиялик боксчининг кўрсаткичлари эса қуйидагича: 24 та жанг, 17 та ғалаба, 7 та мағлубият.