5−14 сентябр кунлари Япониянинг Китакюшу шаҳрида пауэрлифтинг бўйича Осиё ва Океания чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада минтақанинг 29та давлатидан 200 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. Баҳсларда иштирок этган икки нафар Ўзбекистон атлетлари олтин медалга сазовор бўлди, дейилади МОҚ матбуот хизмати хабарида.

Ёшлар ўртасида кечган баҳсларда -50 кг вазн тоифасида иштирок этган Муслима Нуриддинова 72 кг тошни кўтариб, биринчи ўринни эгаллади. Катталар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда эса -55кг вазн тоифасида Роза Қўзиева 115 кг натижа кўрсатиб, олтин медаль соҳибасига айланди.