14 сентябрь куни 19:00 дан 22:00 гача Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрига элтувчи кўчаларда автотранспорт ҳаракати чекланади, дея хабар қилди Тошкент ҳокимияти матбуот хизмати.

Қуйидаги кўчалар вақтинча ёпилади:

  • Зарафшон — Ислом Каримов шоҳ кўчасидан
  • Матбуотчилар кўчасигача;
  • Бухоро — Нуроний кўчасидан Буюк Турон кўчасигача;
  • Буюк Турон — Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов шоҳ кўчасигача;
  • Ислом Каримов шоҳ кўчаси -Шароф Рашидов кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача.

14 ва 15 сентябрь кунлари опера театри қаршисидаги майдонда 89-театр мавсуми очилиши муносабати билан open-air форматида «Серенада, классика ва рок кечаси» симфоник мусиқа концерти бўлиб ўтади.