Ўзбекистон президентининг 10 сентябрдаги қарори билан Дилшод Шуҳратович Султонов Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи — молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Дилшод Султонов (1980 й. т., Тошкент темир йўллари ва транспорт институти битирувчиси — 2002, мутахассислиги — иқтисодчи) Молия вазирлиги тизимида иш фаолиятини 2003 йилдан бошлаган. 2003−2012 йиллар мобайнида Молия вазирлигининг Солиқ сиёсати бошқармаси бош иқтисодчиси, бўлими бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи. 2013−2017 йилларда Молия Вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи, Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимларида самарали фаолият юритган.

2017 йил сентябрдан хозирги кунгача Дилшод Султанов Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.