Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан,

полковник Жуманов Тўлқинбой Сатторович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-хизмат ўташни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

майор Акмалов Фаррух Шавкатович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Аҳмедов Азамат Ахтамқулович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси, Ташкилий-штат ишлари бошқармаси бошлиғи лавозимига,

полковник Усмонов Алишер Шарафиддинович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (Тошкент шаҳри) бошлиғи лавозимига;

подполковник Собиржонов Аброр Ҳожиниғмонович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Содиқова Бернора Тараваевна Ўзбекистон Республикаси ИИВ «Postda"-"На посту» газеталари ва «Qalqon"-"Щит» журналлари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири лавозимига,

подполковник Пардиев Абдураҳмон Азизович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи лавозимига;

подполковник Тўраев Шерали Мингишович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори лавозимига.