Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент вилоятининг Бекобод туманида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги талон-тарожликлар аниқлангани тўғрисида маълум қилди.

Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга кадар текширув давомида, 2017 йилнинг ноябр-декабрь ойларида тумандаги Қишлоқ ва сув хўжалиги, Статистика, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари раҳбарларидан иборат комиссия аъзолари 25 нафар фермер хўжаликларига ноқонуний равишда жами 237,7 млн сўмлик молиявий қўллаб-қувватлаш маблағларини бюджетдан ажратиб, ушбу маблағларни фермер хўжаликлари ҳисоб-рақамларига ўтказиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.