Жорий йил 10−12 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари С.Ортиқова бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси инсон мезонлари бўйича ЕХҲТнинг Йиллик кенгашида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Инсон мезонлари соҳасидаги мажбуриятларни бажариш таҳлили бўйича ЕХҲТ кенгаши Европада инсон ҳуқуқлари ва демократия соҳасидаги энг йирик йиллик тадбир ҳисобланади.

Делегация аъзолари демократик институтларга, шу жумладан миллий, минтақавий ва маҳаллий даражалардаги демократияга ҳамда демократик сайловларга бағишланган ишчи сессияда иштирок этади.