Қонликўл туманидаги «Бескупир» овул фуқаролар йиғинида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида миллийлик ва замонавийликни мужассам этган қора уй (ўтов) лойиҳасидаги бекат қурилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда, дейилади kruz.uz хабарида.

Ушбу бекат қорақалпоқ халқининг миллий нақшлари билан безатилган бўлиб, маҳаллий аҳолининг автотранспортларни кутиши ва дам олиши учун ўриндиқлар қурилиб, қулайликлар яратилган.