Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Америка Қўшма Штатларининг Headwall Power LLC компанияси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўтказилган мулоқотда вилоятнинг муқобил энергия манбалари соҳасидаги салоҳияти, қуёш энергетикасини ривожлантириш, шу жумладан қуёш электр станцияларини бунёд этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги мавжуд имкониятлар ҳақида сўз юритилди.

Мулоқот чоғида Headwall Power LLC компаниясининг қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги муваффақиятли лойиҳалари ҳақида тўхталиб ўтилди. Ушбу компания томонидан Қизириқ туманида қуввати 300 МВтдан 1 ГВтгача бўлган, умумий қиймати 1,2 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди. Бунда биринчи босқичда Бандихон массивида 490 та хонадонга тажриба тариқасида қуёш панеллари ўрнатилади.