Ўзбекистон ва Тожикистон аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида «Термиз — Душанбе», «Денов — Душанбе», «Самарқанд — Панжикент» йўналишида халқаро автобуслар қатнови йўлга қўйилди.Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

«Термиз- Душанбе» халқаро автобус йўналишининг масофаси 251 км. бўлиб қатновга сарфланадиган умумий вақт 5 соату 39 дақиқани ташкил этади. Йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Термиздан Душанбегача 70 минг сўм. Душанбедан Термизгача эса 70 сомоний қилиб белгиланди.

Йўналиш масофаси 107 км. бўлган «Денов — Душанбе» халқаро автобус йўналишида йўловчилар 2 соат 25 дақиқада ўз манзилига етказилади. Йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Деновдан Душанбегача 40 минг сўм. Душанбедан Деновнача эса 40 сомоний этиб белгиланди.

«Самарқанд — Панжикент» халқаро автобус йўналишининг масофаси 64 км. Қатновга сарфланадиган умумий вақт 1 соату 25 дақиқа бўлиб, йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Самарқанддан Пенджикентгача 20 минг сўм. Панжикентдан Самарқандгача эса 20 сомоний қилиб белгиланди.