Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида илк бора расман иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси якуний натижаларга кўра жами 33 та медални (7 та олтин, 8 та кумуш, 18 та бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон делегацияси 13 та спорт тури бўйича 58 нафар спортчи билан иштирок этиб, кураш, самбо, гюлеш (Азарбайжон кураши), аширтмали аба гюлеши (Туркия кураши), алиш кураши (Қирғизистон кураши), қирғиз кураши, армрестлинг, мас-рестлинг, лочин ови, улоқ кўпкари, отда енгиш турлари бўйича медалларни қўлга киритди.