Беларусь президенти Александр Лукашенко 12 сентябрь куни расмий ташриф билан Тошкентга келади, дея хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Асосий музокаралар 13 сентябрь куни Кўксаройда бўлиб ўтади, икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.

Давлат раҳбарларининг пойтахтимиздаги саноат корхоналари, Беларусда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасига ташриф буюриши ҳам режалаштирилган.