9 сентябр куни соат 21.35 да Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли кўчасида Nexia русумли автоулов ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилгани тўғрисидаги хабар келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу хабарга асосан бошқарма Қутқарув отрядининг қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомобиль салонида қисилиб қолган фуқаро йўловчи Р.М. ни махсус гидравлик ускуна ёрдамида чиқариб олиб, тиббиёт ходимларига топширди.