Шу йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимиздаги «Миллий» стадионда Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Мазкур ўйинга чиқарилган чипталар сотуви 8 сентябрь куни бошланди. Футбол мухлислари «Миллий» стадион кассаларидан чипталарни харид қилишлари мумкин. Чипталар нархи 20 000, 25 000 ва 50 000 (CIP) сўмни ташкил қилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон — Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви соат 20:00да бошланади.