Тошкент вилояти ЙҲХБ ходимлари болалар иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бу жараёнда вилоят ЙҲХБнинг хотин-қизлар жамоаси ҳам фаол иштирокчи айланмоқда. Улар мунтазам равишда таълим муассасалари, маҳаллаларда бўлиб, ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Яқинда вилоят ҳудудида ташкил этилган «Диққат болалар!» тадбирида ҳам бошқарма хотин-қизлар жамоаси фаол иштирок этди. Улар эрта тонгданоқ кўчаларга чиқиб, бошланғич синф ўқувчиларининг йўлдан ўтишига кўмаклашди.

Мактабда дарс бошлангандан сўнг эса ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари бўйича дастлабки кўникмаларни беришди.