Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов «Uzbekistan today» мухбири билан суҳбатда халқ таълими тизимидаги ислоҳотлар ҳақида фикр билдирди.

«Яна бир янгилик мактабларнинг рейтингини яратиш бўлади. 2019 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мунтазам равишда туман ва шаҳар миқёсида умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги даражасини (кейинги ўринларда — рейтинг) ташкил этади Рейтинг натижалари оммавий ахборот воситаларида ва назорат веб-сайтида жойлаштирилади. Рейтинг мактабларни таълим сифати устидан ишлашга рағбатлантиради.

Мактаб таълимини ривожлантиришда энг яхши жаҳон тажрибасига тенглашамиз. Бу халқаро дастурларда иштирок этиш ва ўқувчиларнинг билимлари даражасини (ПИСА, ТИМСС, ПИРЛС ва бошқалар) баҳолашга ёрдам беради.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими халқ таълими муассасаларига ўзларининг инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳар томонлама ёрдам бериш учун шахсан жавобгар бўлади. Барча мактаб синфлари ёруғ, иссиқ ва қулай бўлиши керак".