2018 йилнинг 9 сентябрь куни Ёшлар иттиффоқи томонидан Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан «Мустақиллик марафони» ташкиллаштирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Марафон Яккасарой тумани Глинка кўчасидан бошланади ва Нукус, А. Қодирий, Абай, Олмазор, И. Каримов кўчалари орқали ўтиб, «Пахтакор» стадионида якунланади.

Марафон давомида иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 9 сентябрь куни 9:00 дан 13:00 гача қуйидаги кўчалар автоҳаракат учун вақтичалик беркитилади:

Глинка кўчаси — Шота Руставели кўчасидан Нукус кўчасигача;

Нукус кўчаси — А. Қаҳҳор кўчасидан А. Қодирий кўчасигача;

Қодирий кўчаси- Нукус кўчасидан Абай кўчасигача;

Абай кўчаси — А. Қодирий кўчасидан Олмазор кўчасигача;

Олмазор кўчаси — Абай кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;

Ислом Каримов кўчаси — Олмазор кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Сиздан марафон давомида юқорида қайд этилган кўчаларни четлаб ўтишни илтимос қилиб, вақтинчалик ноқулайликар учун узр сўраймиз, дейилади ИИББ хабарида.