Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан жамоат транспортига бўлган талаб ҳам ортди, бу эса транспорт хизмати хавфсизлиги, санитария талабларига тўлиқ амал қилишни тақозо этишини инобатга олиб «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарининг махсус буйруғи чиқарилди. Унда хизмат сифатини яхшилаш бўйича барча меъёрлар белгилаб берилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар берди.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан ўрганишлар жараёнида тизим фаолиятида ўз ечимини кутаётган масалалар борлигини кўрсатди. Хусусан, жамият раҳбари бошчилигидаги гуруҳ жорий йилнинг 6 сентябрь куни бир неча танлов асосида 1, 5, 12 автосаройлардан эрта тонга йўналишга чиқаётган автобусларни ўрганганда уларнинг аксарияти техник носозлиги, антисанитария ҳолатдалиги, ҳайдовчилар махсус кийимда эмаслиги, чиптачиларнинг иш вақтида ўз жойида йўқлиги каби қатор камчиликлар аниқланди.

Ушбу масала «Тошшаҳартрансхизмат» АЖда бўлиб ўтган йиғилишда атрофлича муҳокама этилди.

Юқоридаги каби камчиликларга барҳам бериш, автосаройлар раҳбар ва масъул шахсларини хушёрликка чақириш, ўз ишига масъулият билан ёндашишга ундаш мақсадида камчиликларга йўл қўйган 1, 5 ҳамда 12-автосарой навбатчи механиклари ўз вазифасидан озод этилди. Мазкур корхона раҳбарларига хайфсан эълон қилинди.

Ўрганишлар мунтазам давом эттирилмоқда.