Газета.uz ва Zira.uz пазандачилик саҳифаси ҳамкорликда болаларга мактабга бериб юбориш мумкин бўлган егуликлар рецептларини тақдим этади.

Қуймоқли сендвич


Болалар мактабда дарсларда чалғимасликлари учун улар соғлом, фойдали ва албатта мазали егуликлардан истеъмол қилишлари керак. Тухум, пишлоқ ва шивитдан тайёрланиладиган қуймоқли сэндвич жуда ҳам осон тайёрланилади. Болалар ланчбоксига шунингдек янги мева ва сабзавотлардан, печенелардан ҳам солсангиз, кун бўйи қоринлари тўқ юришини таъминлаган бўласиз.

Ёнғоқли маффинлар


Ёнғоқли маффинларга қуритилган мева ва ёнғоқ солиб пиширилади. Бунинг учун эса ярим соат вақт сарфлайсиз. Бундай маффинларни пиширганингиздан сўнг аввал совутиб, ундан сўнггина болалар ланчбоксига жойланг. Бундай мазали егуликни эса ҳеч қайси бола рад қилмаслиги аниқ.

Қуймоқли роллар


Қуймоқ — ланчбокс учун ажойим таомдир. Уларни сендвичлар билан, ёки ичига ҳар хил маҳсулотлардан солиб, рульетга ўхшаб ўраб, сўнг хоҳлаган катталикда кесиб оламиз. Қуймоқли рольлар бу рецепт асосида жуда юмшоқ ва мазали бўлиб пишади. Уларни кесганингиздан сўнг чўпчалар ёки тишковлагич билан бириктириб қўйсангиз, ейиш жуда қулайдир.

Творогли рогаликлар


Барча болалар ҳам творогни яхши кўриб истеъмол қилишмайди. Аммо творогни пиширганимиздан сўнг ҳам барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолади. Шу сабаб ҳам, творогдан ҳар хил егуликлар тайёрлаш мумкин. Масалан, творогли рогаликлар. Бундай иштаҳаочар рогаликларнинг таъми болаларга жуда ёқади.

Дудланган мол гўшти ва пишлоқли маффинлар

Маффинлар ҳар доим ҳам ширин таъмда бўлавермайди. Масалан, дудланган мол гўшти ва пишлоқли маффинлар шулар жумласидандир. Болаларнинг ланчбоксларига солиш учун бундай маффинлар жуда қулайдир. Уларни кечқурун пишириб қўйинг ва эрталаб болажонларингизга бериб юборинг.


Бунданда кўпроқ мазали рецептлар Zira.uz саҳифасида.

Facebook: fb.com/zirauz

Instagram: @zirauz

Ўзбек тилидаги Telegram канал: t.me/zirauzuz

Рус тилидаги Telegram канал: t.me/zirauz

Telegramдаги гуруҳ: t.me/zirauz_chat

Таҳририят рақами: (+99899) 837−15−15