Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 5 сентябрда «Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграмдаги канали орқали хабар берилди.

Мазкур қарор билан олий таълим муассасаларига, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларига, уларнинг мулкчилик шакли ва бўйсунувидан қатъи назар, масофавий ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2018 йилнинг 1 октябрига қадар мазкур муассасаларда масофавий ўқитишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.