Ўтган ҳафта охирида ижтимоий тармоқларда аёл кишининг кичик ёшдаги боласини тиззасига олиб машина бошқаргани тасвирланган видеоролик тарқалган эди.

Sevimli TV телеканалининг Zamon дастурига интервью берган ҳайдовчи Муножот Садриддинова саккиз йиллик ҳайдовчилик тажрибасига эга экани ва бунга қадар Йўл ҳаракати қоидаларини бузмаганини маълум қилди.

«Икки ёшу уч ойлик фарзандим йиғлади. У кўнмагач она сифатида олдимга олишга мажбур бўлдим. Қўйлик мавзесидан Ибн Синогача йўл — жуда узоқ масофа. Уни қолдирганимда йўл бўйи йиғларди, шунинг учун мажбур бўлдим», — деди у.

Ҳайдовчи у қийин вазиятда қолганида видеога олинганини «ортиқча» деб баҳолади. «Йўл ҳаракати қоидаларини бузганим учун чин дилдан афсусдаман. Келгусида [қоидаларни] бузмасликка ҳаракат қиламан», — деди Муножот Садриддинова.

ИИББдан «Газета.uz"га маълум қилинишича, аёлга нисбатан чора кўрилиб, профилактик суҳбат ўтказилган.