Самарқанд шаҳридаги «Афросиёб — палас» меҳмонхонаси ДУКни реконструкция қилиш учун тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдани «Ҳуқуқи ахборот» канали орқали хабар берилди.

Реконструкция бўйича лойиҳани инвестицияларни жалб қилган ҳолда «EXIM Investments Pte Ltd» хорижий компанияси (Сингапур) амалга оширади.

Замонавий меҳмонхона мажмуасини ташкил этиш мақсадида 2 йил ичида 12 млн доллар миқдорида инвестициялар жалб қилинишини ҳамда натижада 100 га яқин фуқаролар учун иш жойлари яратилиши белгиланган.