Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзи битирган 22-сонли умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланиши билан ўтказилган тадбирда иштирок этди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида вазир Ш. Шерматов ва ушбу мактабнинг яна бир битирувчиси — Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Арипов билан мактабнинг ҳолати билан танишди.

Шунингдек, битирувчилар — 9−11-синф ўқувчилари билан суҳбат ўтказишди ҳамда уларни ҳаётда муваффақиятга эришиш учун мактабдаги вақтларини унумли ўтказишга ва яхши ўқишга ундадилар.