Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида 2018 йилнинг 4 сентябрь куни Фарғона вилоятида яшовчи О.А. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашинани Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлининг 510-км.да ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четига ағдарилиб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Содир бўлган ҳодиса натижасида ҳайдовчининг турмуш ўртоғи Н.А. исмли аёл жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.