Тошкент ҳокими в. б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги 169-мактаб ўқувчиларини табриклади. У мазкур мактабни 1991 йилда тамомлаган.

Шаҳар ҳокимияти матбуот хизматининг хабар қилишича, тантанали йиғилишда ҳоким ўқувчиларни ҳаётининг муҳим босқичига йўл олгани билан табриклади. Биринчи синфга қадам қўйган 246 нафар боланинг ҳар бирига Samsung Galaxy Tab A планшетидан совға қилди.

Ўзбекистонда янги ўқув йили 5 сентябрда бошланди. Мамлакатдаги барча мактабларда биринчи соатда мустақиллик дарслари ўтилди.