Тошкент ИИББ гўдагини тиззасига олган ҳолда автомобиль бошқарган аёлга нисбатан чора кўради, дея хабар қилди бошқарма матбуот хизмати. Боласини тиззасига олиб машина ҳайдаётган аёл тасвирланган видео дам олиш кунлари ижтимоий тармоқларда эълон қилинган эди. Муаллиф танбеҳига қўпол тарзда жавоб қилган аёл ҳаракатни давом эттиради.

«Ҳозир Тошкент ИИББ ЙҲХБ аёлнинг шахсини аниқлаш билан машғул», — дейилади хабарда.

Йўл ҳаракати қоидаларида махсус болалар тутиб турувчи ускунаси бўлмаганда 12 ёшгача бўлган болаларни енгил автомобилнинг олдинги ўриндиғида олиб юриш тақиқланади. Бундан ташқари, ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақишга мажбур.