23 августдан 3 сентябргача Болгариянинг олтита шаҳрида Европа фольклор фестиваллари ассоциацияси ва ЮНЕСКО томонидан Халқаро фольклор фестивали ўтказилди.

Ўзбекистон номидан иштирок этган «Мақом» ансамбли фестивал гран-присини қўлга киритди, дея хабар қилди Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати.

20 нафар мусиқачи ўрин олган ансамблга Ўзбекистон халқ артисти Сойибжон Ниёзов бошчилик қилди.

Танлов олти босқичдан иборат бўлди. Унда дунёнинг 72 мамлакатидан 98 жамоа қатнашди.

Биринчи ўринни Россия жамоаси банд этди. Иккинчи ўрин эса грузин фольклорчиларига насиб қилди. Буюк британиялик санъаткорлар учинчи ўринни қўлга киритди.

Халқаро фестивал 1992 йилдан буён ўтказилмоқда. Унда Европа, Осиё, Америка ва Африка қитъасидан фольклор жамоалар иштирок этади. Фестивал шиори: «Бугун ва бир умрга дўст бўлиб қоламиз».