Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишидаги №760/759- «Afrosiyob» замонавий электропездининг қатновига ўгартириш киритилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 2018 йил 7 сентябрдан бошлаб мазкур замонавийэлектропезднинг Шаҳрисабз шаҳригача мунтазам қатнови йўлга қўйилади ва Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатиш бошланади.

№760-«Afrosiyob» замонавий электропезди Тошкентдан Қаршигача бугунги кундаги ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади, Қаршидан Шаҳрисабзга эса соат 11.30 жўнайди.

№759- «Afrosiyob» замонавий электропезди Шаҳрисабздан Қаршига эса соат 15.43 ҳаракатини бошлайди. Қаршидан Тошкентга бугунги кундаги ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.

Ҳаракат жадвали ҳақидаги қўшимча маълумотларни расмий railway.uz сайтидан ва жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда худудий темир йўл маълумотхоналаридан билиб олишингиз мумкин.