Тошкент вилоятида туризм инфратузилмасини яхшилаш, хусусан, йўловчи сайёҳларнинг кўзланган манзил бўйлаб тўғри ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл кўрсаткичлари ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Вилоят туризмни ривожлантириш департаментидан маълум қилишларича, «Бектемир — Чирчиқ — Ғазалкент — Чорвоқ», «Бектемир — Юқори Чирчиқ — Ғазалкент — Чорвоқ», «Чорвоқ» эркин туристик зонаси ва вилоятнинг туристлар оқими юқори бўлган йўллари бўйлаб ўзбек ва инглиз тилларида ахборот берувчи 100 дан ортиқ йўл кўрсаткичлари ўрнатилган.

Маълумотларга кўра, Бўстонлиқ туманида 10 йўналиш бўйлаб 62 туристик маскан жойлашган бўлиб, мазкур туристик объектларга олиб борувчи 370 километр масофадаги йўллар бўйлаб ҳам йўл белгиларини ўрнатиш ишлари якунланган.