Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4−5 сентябрь кунлари Миср президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн ас-Сиси расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Бўлажак олий даражадаги учрашувларда Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий ва ҳудудий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган салмоқли ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.