1 сентябрь куни Самарқанд туманида яшовчи И.У. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашинани «Самарқанд халқа айлана» йўлининг 4-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмаганлиги туфайли йўл четига ағдарилиб кетган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, содир бўлган воқеа натижасида ҳайдовчининг турмуш ўртоғи Г. Н. ва 19 ёшли қизи Г. У. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.