Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари якунига етиб бормоқда. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Осиё ўйинларида яна 4 та медаль соҳиби бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда Дилноза Раҳматова маррага учинчи бўлиб етиб борди ва бронза медалини қўлга киритди.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда Артур Гулиев ва Элёржон Мамадалиев кумуш медалга эга чиқишди.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Шубина/Борзова тандеми 500 метр масофага ўтказилган баҳсларда кумуш медалга сазовор бўлди.

Эшкак эшиш. Казанцева, Борзова, Шубина, Кочнева тўртлиги 500 метр масофага ўтказилган баҳсларда маррага учинчи бўлиб етиб борди ва бронза медалига сазовор бўлди.