Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Ҳозиргина самбо бўйича бронза медаллари учун баҳслари ўтказилди.

Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Нодира Гулова ва Аҳмад Раҳматуллаев Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.

Нодир Гулова бронза медали учун кечган баҳсда бошқа бир ўзбекистонлик спортчи Мадина Турғунбоевани мағлуб этган бўлса, Аҳмад Раҳматуллаев тожикистонлик Жомий Ҳасанийдан устун келди.