Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германиянинг VAMs GmbH компанияси Жиззахда ўтказилган Халқаро инвестиция форумида мамлакат аҳолиига нефрологик ва гемодиализ ёрдамини кўрсатиш соҳасида инвестицион лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги келишувни имзолади, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Келишувга биноан, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига 27 млн доллар миқдоридаги инвестициялар жалб этилади.

Давлат-хусусий шерикчилик тамойиллари асосида 20 та гемодиализ шифохонаси ташкил этилиб, нефрология соҳасида тиббиёт буюмлари ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Келишув доирасида тиббиёт муассасаларидаги гемодиализ бўлимлари модернизация қилиниб, тиббий ускуналар янгиланади ва гемодиализ учун тиббиёт асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича завод қурилади.

Синов лойиҳаси сифатида 2019 йилда Жиззахда туманлараро гемодиализ марказини очиш режалаштирилмоқда.