30 август куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшовчи А.Ж. уйи олдида жойлашган «Наво» тўйхонасида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши М.У.нинг ўнг оёқғига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада М.У. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, О.Ж. қўлга олинган.