Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида раҳбарлик лавозимларига тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида хабар берилди.

Жумладан:

подполковник Тўраев Шерали Мингишович Ички ишлар вазирлиги Ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори лавозимига;

подполковник Асқаров Музаффар Ғуломзокирович Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.