Сергели туманининг Спутник-4 мавзеси 50-уйда яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг ўз уйларига эгалик ҳуқуқини олиш юзасидан Бош прокуратурага мурожаат қилди ва уларнинг сўрови қондирилди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг Фейсбукдаги саҳифаси орқали хабар берилди.

Туман ҳокимлигида шу масала юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда Қурувчилар мавзесидаги 32-уйда жойлашган учинчи ётоқхона уйда яшовчилар ҳам қатнашди. Иккала ётоқхонада жами 134 хонадон бўлиб, 423 фуқаро истиқомат қилади.

Мазкур йиғилишда мана шу ётоқхонда яшовчи аҳолига ўз уйларига эгалик қилиши ҳақидаги туман ҳокимининг қарори ўқиб берилди.