Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Шермуҳаммад Жандреев олтин, Яҳё Имомов кумуш медални қўлга киритди.

Осиё ўйинларининг кураш мусобақасида яна бир ўзбекча финал кузатилди: 90 килограммгача бўлган вазнда Шермуҳаммад Жандреев ва Яҳё Имомов олтин медаль учун кураш олиб борди.

Баҳс давомида Яҳё Имомов кутилмаганда елкасидан жароҳат олгани сабабли буллашув муддатидан олдин тугатилди ва олтин медаль Шермуҳаммад Жандреевга насиб этди.

Ўзбекистонлик спортчилар томонидан қўлга киритилган олтин медаллар сони 15 тага етди.