Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. 1000 метрга каноэда эшкак эшиш баҳсларида қатнашган ўзбекистонлик Нурислом Тўхтасин ўғли ва Серик Мирбеков жуфтлиги бронза медали соҳиби бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари финалда 3:44.061 натижа кўрсатган ҳолда маррага учинчи бўлиб етиб борди.