Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланган Отабек Акбаров 30 август куни Тошкентдан Римга жўнаб кетди, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Бунга қадар Отабек Акбаров ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ, Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.