Sevimli TV орқали эфирга узатилган «Замон» дастурида 2 йил олдин Қорасув сув омборида балиқчиликни бошлаб, 300 тонна балиғи нобуд бўлган тадбиркор ҳақида лавҳа намойиш этилди. Тадбиркор Акмал Маматқуловга на туман ҳокимлиги, на ирригация тизими ходимлари ёрдам бермаган.

Айни пайтда ушбу сув омбори 20 август куни Самарқанд вилояти ҳокими аралашуви билан сувга тўлган. Унгача эса, балиқлар ташналикдан қирилиб кетиб бўлганди.

Пайариқ туманидаги Қорасув сув омборига ўтган йили «Samarqandbaliqsanoat» MCHJ томонидан 1 млн.дан ортиқ балиқ уруғи ташланган. Бу йил сув омборига сув келмай, қурғоқчилик бўлди. Балиқчи Акмал Маматқуловнинг айтишича, сув муаммосини бартараф этишда ёрдам беришини сўраб, кирмаган эшиги қолмаган.

Сувсизликдан ўлган балиқларнинг аянчли аҳволи ҳақида Пайариқ тумани ҳокими Абдумўмин Жўраевдан қуйидаги изоҳ олинди.

Ҳоким ушбу сув омборида ташкил этилган балиқчилик фермасининг ҳужжатлари амалдаги қонун талабларига жавоб бермаслиги, тегишли шартномалар имзоланмаганлиги ҳақида маълумот берди. «Қорасув» сув омборига балиқ чавақларини ташлаган, Самарқанд балиқчилик саноати мсъулияти чекланган жамияти раҳбарияти чиндан ҳам ўзбошимчалик билан ишни йўлга қўйганми, саволга жавоб олиш учун яна жамият ходимларига юзланамиз.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Акмал Жумаев эса вазиятга мана бундай изоҳ берди: «Хуллас, бир кечада шунча балиқ нобуд бўлгач сув омборига сув келди».

Пайариқ туманида балиқларнинг нобуд бўлиши билан боғлиқ воқеадан хабардор бўлдингиз. Масалага тегишли ташкилотлар ўз муносабатини билдирар бироқ, шуниси маълумки, оқар сувнинг танқислиги, сувнинг тўғри йўналтирилмаганлиги натижасида 300 тонна балиқ нобуд бўлди.