Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Ўзбекистонлик курашчилар Мухлиса Абдумаликова ва Сакрвар Шомуродов Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.

Мухлиса Абдумаликова яримфиналда мўғулистонлик Басаняргал Баярбатга ютқазиб қўйди ва бронза медалини қўлга киритди. Мўғулистонлик спортчи финалда яна бир ўзбекистонлик Дилдор Шерметовага қарши гиламга чиқади.

Сарвар Шомуродов эса яримфиналда эронлик Эляс Али Акбарига қарши баҳс олиб борди ва имкониятни бой берди. У ҳам бронза медали билан тақдирланадиган бўлди.