Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Руслан Қурбонов учхатлаб сакраш машқларида Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди.

Учхатлаб сакраш машқларининг финал босқичида 16,62 м натижа кўрсатган Руслан Қурбонов кумуш медалга сазовор бўлди.

МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон терма жамоаси спортчиси илк маротаба Осиё ўйинларида эркаклар ўртасида учхатлаб сакраш бўйича кумуш медални қўлга киритди.