GM Uzbekistan энг талабгир икки моделни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳақида маълум қилди.

Августда 3501 та механик узатмалар қутили Nexia ишлаб чиқарилган бўлса, сентябрда улар сони 4143 тага етказилади. Malibu моделини ишлаб чиқариш ҳажми эса ойига 240 тадан 2200 тагача оширилади.

«Компания мижозлар томонидан таклифлар ва талабларни инобатга олган ҳолда, бошқа русумдаги автомобилларнинг ишлаб чиқариш хажмларини ҳам яқин ойларда ошириш учун барча имкониятларни жалб қилмоқда», — дейилади хабарда.

Август бошидан буён GM Uzbekistan нархлар қайта кўриб чиқилиши муносабати билан автомобиллар савдосини тўхтатган эди. 24 август куни компания савдоларни қайта йўлга қўйиб, нархлар ўртача 7,7 фоизга оширилганини маълум қилди (Spark, Nexia ва Cobalt моделлари нархлари оширилмади).