«Зарафшон» концерт залида Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз» танловининг ғолиб ва совриндорларига мукофотлар топширилди.

Мазкур танлов Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Бадиий академия, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ўтказилди.

«Энг улуғ, энг азиз» танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилди:

— ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;

— босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари;

— оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатига олинган веб-сайтлар ходимларининг журналистик ишлари;

— телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;

— тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;

— кино санъати асарлари.

Интернет журналистика йўналиши бўйича Daryo.uz сайтининг Наманган вилояти бўйича мухбири Азизбек Абдувалиев биринчи ўринни қўлга киритди.