Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилдор Шерметова Осиё ўйинларининг олтин медали соҳиби бўлди.

Дилдор финалда ўзбекистонлик Мухлиса Абдумаликовани мағлуб этган мўғулистонлик Басаняргал Баярбатга қарши гиламга чиқди ва ғалаба қозонган ҳолда олтин медаль эгасига айланди.

Ўзбекистонлик спортчилар қўлган киритган олтин медаллар сони 11 тага етди.