Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сабина Тошкенбоева яккалик баҳсларида Осиё ўйинларининг кумуш медални қўлга киритди.

У 65,850 натижа билан кумуш медаль соҳиби бўлди. Нуринисо Усмонова эса тўртинчи ўрин билан кифояланди.

Ўзбекистонлик спортчилар шу пайтга қадар 6 та олтин, 14 та кумуш ва 11 та бронза медалларини қўлга киритди.