Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Нурбек Тўраев ва Ойсулув Абдумажидова Осиё ўйинларининг бронза медали соҳиби бўлди.

Ўзбекистонлик спортчилар шу пайтга қадар 6 та олтин, 14 та кумуш ва 13 та бронза медалларини қўлга киритди.