Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Бадиий гимнастиканинг жамоавий баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик қизлар — Сабина Ташкенбоева, Нуринисо Усмонова, Дилдора Раҳматова ва Асал Икромова кумуш медални қўлга киритди.

Улар умумий ҳисобда 155,3 балл тўплаб, иккинчи натижани қайд этган ҳолда якунда Ўзбекистон делегацияси ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйишди.

Ўзбекистонлик спортчилар шу пайтга қадар 6 та олтин, 13 та кумуш ва 11 та бронза медалларини қўлга киритди.