Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан янги ташкил этилган президент администрацияси раҳбари ўринбосарлари тайинланди, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Ташқи ишлар вазирининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича собиқ ўринбосари Азиз Магрупов, президент девони ижро секторининг собиқ мудири Алишер Пайғамов ва ўз лавозимини сақлаб қолган президент матбуот котиби Комил Алламжонов мазкур лавозимларга тайинланди.

Аввал хабар қилганимиздек, президент девонида жиддий ўзгаришлар содир бўлди. У президент администрациясига айлантирилиб, Зайнилобиддин Низомиддинов унга раҳбар бўлди.